locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЧЛ. Драматик кечган баҳсда «Бавария» «Реал»ни турнирдан чиқариб юборди

Учрашувда томонлар жами еттита гол киритишди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Чемпионлар Лигасининг чорак финал жавоб учрашуви доирасида Мюнхеннинг «Бавария» ва Мадриднинг «Реал» жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Учрашув мюнхенликларнинг 4:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Реал» яримҳимоячиси Арда Гюлер учрашувнинг биринчи дақиқасидаёқ мюнхенликлар дарвозабони Мануэль Нойернинг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Меҳмонлар вакили Александр Павлович 6-дақиқада мувозанатни тиклади. Гюлер 29-дақиқада жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, меҳмонларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. «Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн эса 38-дақиқада ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди. Килиан Мбаппе 42-дақиқада мадридликларнинг учинчи голини урди.

Иккинчи бўлимнинг 86-дақиқасида «қаймоқранглилар» яримҳимоячиси Эдуарду Камавинга майдондан четлатилди. 89-дақиқада Луис Диас ҳисобни тенглаштирди. Учрашув сўнгида, 90+4-дақиқада Майкл Олисе ғалаба голини киритди.

Дастлабки учрашувда ҳам «Бавария» «Реал»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Шу тариқа, мюнхенликлар Чемпионлар Лигасининг яримфиналига йўлланма олди ва бу босқичда «ПСЖ» билан тўқнаш келадиган бўлишди.

Маълумот учун, 1/8 финал босқичида мадридликлар икки ўйин натижасига кўра «Манчестер Сити»ни 5:1 ҳисобида мағлуб этишган. Мюнхенликлар эса худди шу босқичда «Аталанта»ни умумий 10:2 ҳисобида тормор келтиришган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг