locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЧЛ. Бугун иккинчи финалчи номи аниқ бўлади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: gettyimages

Бир неча дақиқалардан сўнг, Европа чемпионлар лигасининг ярим финал жавоб учрашувлари доирасидаги “ПСЖ” ҳамда “Арсенал” қарама-қаршилиги бўлиб ўтади.

Ҳаммаси Лондонда қайд этилган 1:0 ҳисобидаги французларнинг ғалабасидан бошланади. Бугунги учрашувда ким ютишидан қатъи назар, 30 май куни Мюнхен шаҳрида “Интер Милан”га қарши майдонга чиқади.

Бугунги учрашувга Микел Артета қуйидагича тахминий таркибни майдонга туширади:

(4-3-3): Рая; Тимбер, Салиба, Кивиор, Левис-Шкелли; Эдегард, Райс, Мерино; Сака, Троссар, Мартинелли

Луис Энрике эса қуйидагича таркибни майдонга туширса керак:

Доннарумма, Ҳакими, Маркиньос, Пачо, Нуно Мендеш, Руис, Витинья, Невес, Дуе, Дембеле ва Хвича

Икки жамоа ўртасидаги сўнгги олти учрашувда атиги бир марта “ПСЖ” ғалаба қозонган, у ҳам бўлса ўтган сафарги баҳсда. Уч дуранг ва икки “Арсенал” ғалабаси.

Чемпионлар лигаси 1/2 финал

"ПСЖ" - "Арсенал"

Учрашув бугун Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг