locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЧЛ. «Арсенал» 90+1-дақиқада урилган гол эвазига «Спортинг»дан устун келди

Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 15 апрел куни бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

УЕФА Чемпионлар Лигасининг чорак финал босқичи доирасида Лиссабоннинг «Спортинг» ҳамда Лондоннинг «Арсенал» жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашув ўз ниҳоясига етди. Лиссабондаги «Жозе Алваладе» стадионида кечган баҳсда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритишди.

Ўйинни германиялик ҳакам Даниэль Зиберт бошқариб борди. Учрашувнинг 64-дақиқасида «Арсенал» яримҳимоячиси Мартин Субименди ҳисобни очишга муваффақ бўлган эди, бироқ ушбу гол офсайд сабабли бекор қилинди. Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда (90+1-дақиқа) киритилди — ҳужумчи Кай Хаверц «канонирлар»га муҳим ғалабани тақдим этди.

Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 15 апрел куни Лондондаги «Эмирейтс» стадионида бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, «Спортинг» 1/8 финал босқичида «Будё-Глимт» тўсиғидан ўтган (0:3, 5:0) эди. «Арсенал» эса ярим финал йўлида Леверкузеннинг «Байер» жамоасини мағлуб этишга муваффақ бўлган (1:1, 2:0).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг