locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чиро Иммобиле мураббийлик фаолиятини бошлаш ниятида

Аввалроқ у профессионал фаолиятини якунлаган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Профессионал футболчилик фаолиятини якунлаган италиялик ҳужумчи Чиро Иммобиле келажакда мураббий бўлиш ниятида эканини маълум қилди. 36 ёшли собиқ футболчи энди вақтини оиласига кўпроқ ажратиш билан бирга, мураббийлик соҳасини ўрганишни бошламоқчи.

Иммобиле фаолиятини якунлаш қарорини жисмоний ҳолати билан изоҳлади. Унинг айтишича, юқори даражада доимий ўйнаш тобора қийнлашган ва танаси унга фаолиятни тугатиш вақти келганини кўрсатган.

“Мен ҳар доим ўзимга нисбатан ҳалол бўлганман. Танам энди аввалгидек давом эта олмаслигини кўрсатган заҳоти фаолиятимни якунлашимни билардим. Ҳозир оилам билан кўпроқ вақт ўтказиш ва мураббийликни ўрганишни бошлаш имкониятига эгаман”, — деди Иммобиле.

Маълумот учун, Чиро Иммобиле фаолияти давомида Италия А Сериясининг тўрт карра энг яхши тўпурари бўлган. Эндиликда у футболчиликдан кейинги фаолиятини мураббийлик билан боғлашни режалаштирмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг