locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Чикаго Файр» Левандовскини сотиб олиш фикридан қайтди — The Athletic

Қайд этилишича, ҳозирда музокаралар тўхтаб қолган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Чикаго Файр» клуби ўз режаларини ўзгартирди ва шу ёзда шартномаси якунга етадиган «Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовскини сотиб олиш ниятидан қайтди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, Америка клуби йил бошида 37 ёшли форвардни ўз сафига қўшиб олиш учун фаол ҳаракат қилган эди, бироқ айни дамда музокаралар тўхтаб қолган.

Левандовски 2022 йилнинг ёзидан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у барча турнирлар доирасида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, поляк футболчисининг айни дамдаги бозор қиймати 8 миллион еврога тенг.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг