«Чикаго Файр» Левандовскига икки йиллик битим таклиф қилди
Европа ва Саудия Арабистони клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
ФОТО: Getty images
“Чикаго Файр” клуби “Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски билан шартнома имзолашга киришган. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
Манбага кўра, Америка клуби 37 ёшли полшалик форвардга икки йиллик шартнома ҳамда юқори маош таклиф қилган.
Бироқ ҳозирча Левандовски ушбу таклифни қабул қилгани йўқ. Унга Европа ва Саудия Арабистони клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда форвард барча мусобақаларда 28 та баҳсда майдонга тушиб, 13 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди. Футболчининг клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, Левандовскининг бозор қиймати 9 миллион еврони ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист