locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чичарито: «Роналду яна барча танқидчиларни жим қилдирди»

41 ёшли Роналду 68-дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасининг муваффақиятига ҳисса қўшди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Чичарито: «Роналду яна барча танқидчиларни жим қилдирди»
ФОТО: Getty images

«Реал» ва «Манчестер Юнайтед» клубларининг собиқ ҳужумчиси Хавьер Эрнандес (Чичарито) Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналдунинг 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Хорватияга қарши ўйинига юқори баҳо берди.

Мазкур учрашувда Португалия 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 41 ёшли Роналду 68-дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасининг муваффақиятига ҳисса қўшди.

FOX Sports эфирида гапирган Чичарито португалиялик юлдузнинг профессионализми ва жисмоний тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратди.

«Биринчи ўйиндан кейин Роналду қаттиқ танқид қилинди. Иккинчи баҳсда эса унга имкониятлар яратилди ва у ҳар доимгидек гол урди.

41 ёшда, ҳисобида 976 та гол бор ва у ҳали ҳам орқага соатига 30 километр тезликда қайтиб югуряпти. Бугун у яна барча танқидчиларни жим қилдирди. У ҳамма учун намунадир», — деди Чичарито.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг