locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чичарито: «Бенземанинг ўйинини кўриш завқли эди»

Мексикалик футболчи Карим ҳақида илиқ фикрлар айтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Чичарито: «Бенземанинг ўйинини кўриш завқли эди»
ФОТО: Getty images

«Реал»нинг собиқ ҳужумчиси Хавьер Эрнандес «Ал-Ҳилол» форварди Карим Бенземанинг классик марказий ҳужумчилардан фарқи ҳақида фикр билдирди.

«У билан янада кўпроқ вақт бирга ўйнашни истардим. У “Реал”нинг марказий ҳужумчиси бўлишга қодир эканини исботлади, кўп гол урди ва “Олтин тўп”ни қўлга киритди.

Шунга қарамай, мен уни оддий “тўққизлик” деб атай олмайман. Бу ҳурматсизлик эмас, аксинча. Мен учун у доимо Зиданга хос маҳорат ва ҳужумчи тафаккурига эга бўлган ўнинчи рақамли футболчига яқинроқ эди. Каримни “тўққиз яримлик” деб атаган бўлардим. Унинг ўйинини томоша қилиш ҳақиқатан ҳам завқли эди.

Роналду ва Бэйлнинг ўхшаш жиҳати шунда эдики, улар жуда самарали, кескин ва чаққон ҳаракат қилишарди. Икки сония ичида рақибни жазолаб қўйишлари мумкин эди.

Карим билан эса ҳаммаси бошқача эди. Ҳатто машғулотларда ҳам унинг тўп узатиши, ҳаракатланиши ва ўйин ритмини ҳис қилишини томоша қилиш жуда ёқимли эди. Шу жиҳатдан мен уни Зидан билан таққослайман», — деди Чичарито Рио Фердинанд подкастида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг