locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чемпионшип дарвозабони Англия миллий жамоасига чақирилиши мумкин

Мураббийлар ҳозирда 23 ёшли посбонни диққат билан кузатиб бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Чемпионшип дарвозабони Англия миллий жамоасига чақирилиши мумкин
ФОТО: Getty Images

«Ковентри Сити» дарвозабони Карл Рашворт 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг ноябрь ойидаги ўйинларига Англия миллий жамоасидан чақирув олиши мумкин. Бу ҳақда talkSPORT нашри хабар бермоқда.

Ҳозирда 23 ёшли посбоннинг 613 дақиқа давомида гол ўтказмаслик серияси давом этмоқда. Бу «Ковентри Сити» тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади.

Англия миллий жамоаси мураббийлари Рашвортнинг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда. Футболчининг трансфер ҳуқуқи эса «Брайтон» клубига тегишли.

Маълумот учун, «Ковентри Сити» ҳозирда Чемпионшип турнир жадвалида 28 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Англия миллий жамоаси ЖЧ-2026га муддатидан аввал йўлланмани қўлга киритган. Қолган саралаш учрашувларида инглизлар 13 ноябрь куни Сербия, 16 ноябрь куни эса Албанияга қарши майдонга тушади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг