locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумида энг кўп даромад қилган клублар эълон қилинди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумида энг кўп даромад қилган клублар эълон қилинди
ФОТО: Getty Images

Франциянинг ПСЖ клуби Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумида ҳозиргача 119,4 миллион евро ишлаб топди. Бу турнирдаги бошқа иштирокчилар орасидаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда Football Meets Data хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Интер” 118,1 миллион евро билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Кучли учликни эса 117 миллион евро билан “Арсенал” якунлаб берган.

Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумидаги даромадлари бўйича топ-10 клублар қуйидагича:

  1. ПСЖ - 119,4 миллион евро;
  2. “Интер” – 118,1 миллион евро;
  3. “Арсенал” - 117 миллион евро;
  4. “Барселона” - 116,6 миллион евро;
  5. “Бавария” – 105,9 миллион евро;
  6. “Боруссия Д” - 102,2 миллион евро;
  7. “Реал Мадрид” - 101,8 миллион евро;
  8. “Ливерпул” – 98,1 миллион евро;
  9. “Байер” - 87,1 миллион евро;
  10. “Атлетико Мадрид” – 84,9 миллион евро.
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг