Чемпионлар лигасининг янги мавсумида ким ғолиби бўлиши тахмин қилинди
Турнирнинг финали 2027 йилнинг 5 июнь кунига белгиланган.
ФОТО: Getty images
Polymarket платформаси 2026/27 йилги УЕФА Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиши мумкин бўлган жамоаларнинг эҳтимолини баҳолади.
Платформа ҳисоб-китобларига кўра, мавсум бошланиши арафасида «ПСЖ», «Реал» ва «Бавария» мусобақанинг асосий фаворитлари ҳисобланмоқда. Уларнинг Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш эҳтимоли 14 фоиздан баҳоланган.
Кейинги ўринда эса Англиянинг «Манчестер Сити» жамоаси қайд этилган — унинг турнирда ғолиб чиқиш эҳтимоли 13 фоизга тенг.
Қайд этиш жоиз, Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби — «Пари Сен-Жермен».
2026/27 йилги Чемпионлар лигаси финали 2027 йил 5 июнь куни Мадриддаги «Метрополитано» стадионида бўлиб ўтади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист