Чемпионлар Лигасининг плей-офф ва финал босқичида фойдаланиладиган расмий тўпи тақдим этилди
Турнирнинг амалдаги чемпиони «ПСЖ» ҳисобланади.
ФОТО: Getty Images
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) матбуот хизмати Чемпионлар Лигасининг плей-офф ва финал учрашувларида фойдаланиладиган расмий тўпни намойиш этди. Мусобақанинг ҳал қилувчи баҳси Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади.
Турнирнинг финал ўйини 2026 йил 30 май кунига белгиланган. Мусобақа тўпи анъанага кўра Adidas компанияси томонидан ишлаб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳисобланади. Ўтган мавсум финалида парижликлар Миланнинг «Интер» жамоасини 5:0 ҳисобида тор-мор этиб, ўз тарихларида илк бор ушбу нуфузли совринга эга чиққан эдилар.
Маълумот учун, жорий мавсумдаги Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичи февраль ойи охирида старт олади.
Насрулло Каримов
Журналист