Чемпионлар Лигасининг мавсум рамзий терма жамоаси эълон қилинди — WhoScored
WhoScored портали УЕФА Чемпионлар Лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми якунларига кўра ўз талқинидаги рамзий терма жамоасини тузиб чиқди. Мазкур рўйхатдан мусобақа финалида Лондоннинг «Арсенал» клубини мағлуб этиб (1:1, пенальтилар сериясида — 4:3), ғолибликни қўлга киритган Франциянинг «ПСЖ» клубидан тўрт нафар футболчи жой олди.
WhoScored талқинига кўра УЕФА Чемпионлар Лигаси 2025/2026 йилги мавсумининг рамзий терма жамоаси билан танишинг:
Дарвозабон: Тибо Куртуа («Реал») — 7,41
Ҳимоячилар: Aшраф Ҳакими («ПСЖ») — 7,08, Вирджил ван Дейк («Ливерпуль») — 7,07, Алессандро Бастони («Интер») — 7,03, Нуну Мендеш («ПСЖ») — 7,21
Яримҳимоячилар: Витинья («ПСЖ») — 7,23, Доминик Собослай («Ливерпуль») — 7,59, Ламин Ямал («Барселона») — 8,04
Ҳужумчилар: Килиан Мбаппе («Реал») — 8,12, Харри Кейн («Бавария») — 8,08, Хвича Кварацхелия («ПСЖ») — 7,78.