Чемпионлар Лигасининг кетма-кет еттинчи финалида фақат битта жамоа гол урди
ФОТО: Getty Images
Франциянинг ПСЖ клуби Чемпионлар Лигаси финалида “Интер”ни йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, ушбу турнирнинг кетма-кет еттита финал учрашувида фақат битта жамоа гол урди.
2018/2019 йилги мавсумда “Ливерпуль” “Тоттенхэм”ни 2:0, 2019/2020 йилги мавсумда “Бавария” ПСЖни 1:0, 2020/2021 йилги мавсумда “Челси” “Манчестер Сити”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.
2021/2022 йилги мавсумда “Реал” “Ливерпуль”ни 1:0, 2022/2023 йилги мавсумда “Манчестер Сити” “Интер”ни 1:0, 2023/2024 йилги мавсумда эса “Реал” “Боруссия Д”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учраганди.
Насрулло Каримов
Журналист