Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурарлари ва ассистентлари маълум бўлди
Франциянинг ПСЖ клуби УЕФА Чемпионлар Лигасининг 2024/2025 йилги мавсум финалида “Интер”ни йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Турнир якунланганидан сўнг энг яхши тўпурарлар ва ассистентлар аниқланди.
Мусобақанинг энг яхши тўпурарлари “Барселона” вингери Рафинья ва “Боруссия Дортмунд” марказий ҳужумчиси Серу Гираси бўлди. Ҳар икки футболчи ҳам 13 тадан гол киритишга эришди.
Шунингдек, Рафинья турнирнинг энг яхши ассистенти бўлди. Унинг ҳисобига 9 та голли пас ёзилди.
Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурарлари:
1. Рафинья (“Барселона”), Серу Гираси (“Боруссия Д”) — 13 та.
2. Роберт Левандовски (“Барселона”), Харри Кейн (“Бавария”) — 11 та.
3. Лаутаро Мартинес (“Интер”) — 9 та.
4. Усмон Дембеле (ПСЖ), Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”), Винисиус Жуниор (“Реал”) — 8 та.
Чемпионлар лигасининг энг яхши ассистентлари:
Рафинья (“Барселона”) — 9 та.
Усмон Дембеле (ПСЖ) — 6 та.