Чемпионлар Лигасининг 2028 ва 2029 йилги финаллари қаерда ўтиши маълум бўлди
Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги финали Мадриддаги "Метрополитано" стадионида бўлиб ўтади.
ФОТО: Getty images
УЕФА 2028 йилги Чемпионлар Лигаси финали Мюнхендаги "Альянц Арена"да бўлиб ўтишини, бир йил ўтиб эса турнирнинг ҳал қилувчи баҳсига Барселонадаги янгиланган "Камп Ноу" стадиони мезбонлик қилишини эълон қилди.
«Иккита машҳур стадион! Мюнхен футбол аренаси ва Барселонадаги «Камп Ноу» Чемпионлар лигаси финалини мос равишда 2028 ва 2029 йилларда қабул қилади,» - дейилади УЕФА матбуот хизмати Х ижтимоий тармоғида эълон қилган хабарда.
Қайд этиш жоизки, Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги финали Мадриддаги "Метрополитано" стадионида бўлиб ўтади. Турнирнинг амалдаги ғолиби Франциянинг ПСЖ клуби ҳисобланади.