Чемпионлар Лигасидаги омадсизликка қарамай «Ювентус» Спаллетти билан шартномани узайтирмоқчи
«Ювентус» директори Жоржо Кьеллини жамоанинг Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетишига қарамай, бош мураббий Лучано Спаллеттига тўлиқ ишонч билдирди. Эслатиб ўтамиз, туринликлар икки ўйин натижасига кўра Туркиянинг «Галатасарай» клубига имкониятни бой бериб, нуфузли мусобақадаги иштирокини якунлаган эди.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилишича, Кьеллини мураббийнинг келажаги борасидаги саволларга қуйидагича жавоб берган:
«Лучано Спаллетти билан янги шартнома имзолаш масаласи бизда ҳеч қачон шубҳа уйготмаган. Бу клубнинг асосий устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Тез орада биз келишувнинг барча тафсилотларини муҳокама қилиш учун учрашамиз».
Спаллетти «Ювентус» бошқарувига 2025 йилда келган бўлиб, унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Гарчи жамоа европа кубоклари билан хайрлашган бўлса-да, раҳбарият тажрибали мутахассис билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида.
Маълумот учун, ушбу мавсумнинг Чемпионлар Лигаси финали 2026 йил 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади.