locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чемпионлар Лигасидаги ғалабадан сўнг ПСЖ футболчисининг уйига ўғри тушди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Чемпионлар Лигасидаги ғалабадан сўнг ПСЖ футболчисининг уйига ўғри тушди
ФОТО: Getty Images

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Фабиан Руиснинг уйига икки нафар вояга етмаган жиноятчилар бостириб кирди. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, воқеа душанба куни, ПСЖ Чемпионлар Лигаси финалида “Интер”ни мағлуб этган куннинг эртасига содир бўлган. Вояга етмаган икки нафар шахс жиноят жойида қўлга олинган.

Қайд этиш жоиз, Руис ПСЖ'нинг жиноят қурбонига айланган биринчи футболчиси эмас. 2023-йилда жамоа дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ҳам қуролли ҳужумга учраган ва уйи талон-тарож қилиниб, 500 минг евро зарар етказилган.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ўз тарихида илк бор Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг