locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чемпионлар лигасида \"Интер\" уч йилдан бери мағлубият нима эканлигини билмасдан келмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Чемпионлар лигасида "Интер" уч йилдан бери мағлубият нима эканлигини билмасдан келмоқда
Photo: gettyimages

Бир неча дақиқалардан сўнг Италиянинг Милан шаҳрида Европа чемпионлар лигаси ярим финал баҳслари доирасида “Интер Милан”-"Барселона" жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

Бу икки клуб ўртасидаги дастлабки ўйинда томонлар 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этишди. Жавоб учрашувидан олдин мезбонларда бироз бўлса-да устунлик бор, чунки миланликлар 2022 йилдан бери чемпионлар лигасининг ўз уйидаги тўқнашувларида мағлубият нима эканлигини билмасдан келмоқда.

Клуб охирги марта 3 йил олдин “Бавария”га 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйган. Шундан кейинги 15 учрашувнинг 12 тасида ғалаба қозониб, 3 тасида дуранг қайд этган ва бирор марта мағлуб бўлмаган.

“Интер”-"Барселона" жамоаларининг ўзаро охирги 5 та қарама-қаршилиги қуйидаги кўринишга эга:

Ярим финалнинг дастлабки ўйинида эса, қуйидагича статистика қайд этилган:

Чемпионлар лигаси 1/2 финал

"Интер" - "Барселона"

Учрашув бугун Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг