locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чемпионлар лигаси. «ПСЖ» кичик ҳисобда «Арсенал»дан устун келди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: gettyimages

Европа чемпионлар лигаси ярим финал дастлабки учрашувлар доирасида Лондоннинг “Арсенал” ҳамда Парижнинг “ПСЖ” жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик бўлиб ўтди.

Қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда кечган бахсда парижликлар тўртинчи дақиқада Усмон Дембеленинг киритган голи эвазига Лондон жамоаси устидан ғалаба қозонди.

Тўпни назорат қилиш бўйича статистика: “Арсенал” 48% “ПСЖ” 52%

Инглизлар ўйин давомида 10та умумий зарба берган бўлса, шулардан 5таси аниқ борди. Французларда эса 11та умумий зарбадан 4таси дарвозага аниқ йўл олди.

Шундай қилиб, парижликлар дастлабки бахсда минимал ҳисобда ғалаба қозонди ва ҳаммаси Париждаги жавоб учрашувида аниқ бўладиган бўлди.

Чемпионлар лигаси 1/2 финал

"Арсенал" 0:1 ПСЖ

Гол: Дембеле 4


Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг