locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чемпионлар Лигаси: Камчилик бўлиб қолган «Барселона» «Атлетико»га имкониятни бой берди

Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 15-апрелга ўтар кечаси бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Чемпионлар Лигаси: Камчилик бўлиб қолган «Барселона» «Атлетико»га имкониятни бой берди
ФОТО: Getty images

Каталониянинг «Барселона» клуби УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалининг дастлабки баҳсида «Атлетико Мадрид»ни қабул қилиб, 0:2 ҳисобига имкониятни бой берди.

Мезбонлар сафида Ламин Ямал ва Маркус Решфордда ҳисобни очиш учун имкониятлар бўлди, аммо тўп дарвозадан ўрин олмади. Биринчи тайм охирида Пау Кубарси сўнгги умид фоли учун майдондан четлатилди. Белгиланган жарима зарбасини эса Хулиян Алварес қойилмақом ижро этиб, ҳисобни очди.

Иккинчи таймда камчилик бўлиб қолганига қарамай «Барселона» ҳужумкор бошлади. 70-дақиқада қарши ҳужумга ўтган мадридликлар ҳисобни 0:2 га оширди. Руджери қанотдан узатган тўпни Серлот дарвозага жойлаб қўйди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг