locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чемпионлар Лигаси финалидан олдин Франция полицияси шай ҳолатга келтирилди

Ҳал қилувчи баҳс 30 май куни бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Франция ички ишлар вазири Лоран Нуньес ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини УЕФА Чемпионлар Лигаси финали куни содир бўлиши мумкин бўлган эҳтимолий тартибсизликлардан огоҳлантирди.

“Ўтган йили «ПСЖ» ютганида шаҳарда нималар бўлганини кўрдингиз: одамлар қонунни бузди, зўравонликлар бўлди, ҳатто полиция билан тўқнашувлар келиб чиқди. Агар бу сафар ҳам шундай тартибсизликлар такрорланса, дарров жанжалнинг олдини олинг, айбдорларни қўлга олинг ва биринчи навбатда ўз (полиция ва жандармлар) хавфсизлигингизни ўйланг”, деди Нуньес.

Маълумот учун, ҳал қилувчи баҳсда Лондоннинг “Арсенал” ва Франциянинг ПСЖ клублари ўзаро тўқнаш келади. Учрашув 30-май куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да Будапештдаги “Пушкаш Арена”да бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг