locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чемпионлар лигаси cаралаш плей-офф босқичи жуфтликлари аниқланди

Плей-офф босқичининг биринчи учрашувлари 18–19 август, жавоб баҳслари эса 25–26 август кунлари ўтказилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Чемпионлар лигаси cаралаш плей-офф босқичи жуфтликлари аниқланди
ФОТО: Getty images

11 август куни Чемпионлар лигаси 2026/27 йилги мавсумининг 3-квалификация босқичи жавоб учрашувлари бўлиб ўтди. Уларнинг якунига кўра, плей-офф босқичида иштирок этадиган барча жамоалар ва жуфтликлар аниқланди. (Чемпионат)

Чемпионлар лигаси — 2026/27 мавсуми плей-офф босқичи жуфтликлари:

«Фенербахче» (Туркия) — «Лион» (Франция)

«НЕК Неймеген» (Нидерландия) — «Будё-Глимт» (Норвегия)

«Хапоэль» Беэр-Шева (Исроил) — «Сабах» (Озарбайжон)

«Слован» (Словакия) — «Целе» (Словения)

«Селтик» (Шотландия) — «ЛАСК» (Австрия)

«Динамо» Загреб (Хорватия) — «Викинг» (Норвегия)

«Левски» (Болгария) — АЕК (Греция)

Плей-офф босқичининг биринчи учрашувлари 18–19 август, жавоб баҳслари эса 25–26 август кунлари ўтказилади.

Ушбу жуфтликларда ғолиб чиққан 7 та жамоа Чемпионлар лигасининг асосий босқичига йўл олади. Мағлуб бўлган клублар эса Европа лигасининг асосий босқичида иштирок этади.

Шундай қилиб, Чемпионлар лигаси асосий босқичига чиқиш учун ҳал қилувчи сўнгги қадам қолди. Энг қизиқарли қарама-қаршиликлардан бири — «Фенербахче» ва «Лион» ўртасидаги баҳс бўлади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг