locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чемпионлар Лигаси 25 йил ичида илк бор тўп етказиб берувчи компанияни ўзгартириши мумкин

2001 йилдан буён ушбу вазифани «Adidas» бажариб келмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

UEFA Чемпионлар Лигаси сўнгги 25 йил ичида илк бор расмий ўйин тўплари етказиб берувчисини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, UEFA ва Европа клублари ассоциацияси (ECA) ҳамкорлигидаги «Relevent Football Partners» ва «UC3» қўшма корхонаси мазкур турнир учун тўп етказиб бериш ҳуқуқини қўлга киритиш бўйича расмий тендер эълон қилмоқда. Тендер ғолиби 2027/2028 йилги мавсумдан бошлаб Чемпионлар Лигаси учун тўпларни тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ушбу қарорга асосий сабаб сифатида ҳомийлик шартномалари орқали тушадиган даромадни ошириш истаги кўрсатилмоқда. Ҳозирги кунда ушбу вазифани бажараётган «Adidas» компанияси шартномани узайтиришдан манфаатдор. Шунингдек, «Puma» ва «Nike» компаниялари ҳам футбол экипировкаси бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида ушбу тендер жараёнини диққат билан кузатиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Nike» 1998 йилдан 2000 йилга қадар Чемпионлар Лигаси учун тўп етказиб берган бўлса, 2001 йилдан буён мазкур ўринни «Adidas» эгаллаб келмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг