locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

U19 чемпионати. «Динамо» ёшлари «Лочин» устидан ғалабага эришди

U19 чемпионати 2-тури доирасида «Динамо» ёшлар жамоаси ўз майдонида «Лочин» U19 жамоасини қабул қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Чемпионат U19. Молодежка «Динамо» одержала победу над «Лочин»
photo: Dinamo fk

U19 чемпионати. «Динамо» ёшлари «Лочин» устидан ғалабага эришди

U19 чемпионати 2-тури доирасида «Динамо» ёшлар жамоаси ўз майдонида «Лочин» U19 жамоасини қабул қилди.

Учрашув олдидан «Динамо» U19 жамоаси аъзоси бўлган марҳум Сардор Муродов хотирасига бир дақиқалик сукут сақланди.

Қизиқарли кечган баҳснинг 40-дақиқасида Мухриддин Абдуғаниев ҳисобни очган бўлса, 69-дақиқада Парвиз Фарманов ёшларимизнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Рақиблар битта гол билан жавоб беришди – 2:1.

Шу тариқа, Дилшод Шарофутдинов ва Акмал Холматов мураббийлигидаги Самарқандлик ёшлар Қарши жамоаси устидан мавсумдаги дастлабки ғалабага эришишди. Ўтган турда «Пахтакор» билан дуранг (2:2) қайд этган ёшларимиз 2 ўйинда 4 очко жамғаришди.

U21 чемпионати. 2-тур
«Динамо» U19 - «Лочин» U19 – 2:1
Ҳакам: Зуфар Исроилов
Учрашув комиссари: Музаффар Исматов
Голлар: Мухриддин Абдуғаниев 40, Парвиз Фарманов 69 – Соҳибжон Йўлдошев 89.
«Динамо»: Нодиржон Қаюмов, Сардор Жумаев, Парвиз Фарманов, Шохжахон Маҳамадиев, Мухриддин Абдуғаниев, Далер Ғафуров, Алимардон Маликов, Асадбек Баҳронов, Хаётхон Саитмуродов, Абдуазиз Абдураимов, Одилбек Жамшедов.
Захира таркиби: Озодбек Каримов, Миржалол Абриев, Диёржон Аслиев, Дониёр Маҳмуджонов, Темурмирзо Ҳабибов, Шохжахон Сайфиддинов, Оғабек Рабимов.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг