«Челси»нинг янги бош мураббийи сифатида Филипе Луис кўриб чиқилмоқда
«Челси»нинг собиқ ҳимоячиси Филипе Луис клубнинг бош мураббийи лавозимига асосий номзод сифатида кўриб чиқилмоқда. Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, лондонлик клуб бразилиялик мутахассисни бу ёздан эътиборан тайинлаш имкониятини муҳокама қилмоқда.
«Челси» раҳбарияти Луисда жамоани радикал равишда қайта қуриш ва «Стэмфорд Бридж»да янги ўйин идентификациясини яратиш учун калитни кўрмоқда.
Филипе Луис тез суръатда мураббий сифатида ривожланаётгани ва клубнинг ички философиясини чуқур тушуниши учун юқори баҳоланган. Луис 2014/2015 йилги мавсумда «Челси»да тўп сурарди. Лондон клуби сафида бразилиялик 26 та ўйинда майдонга тушиб, жамоага Премьер-лига ва Лига кубогини қўлга киритишда ёрдам берган.
Луис билан музокаралар фаол олиб борилмоқда ва у асосий номзодлар рўйхатида турибди. Бразилиялик мутахассис бу йил март ойида «Фламенго»дан истеъфо берган ва шу вақтдан бери клубсиз қолмоқда.