locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси»нинг собиқ ҳужумчиси Демба Ба «Гавр» спорт директори бўлди

Бу ҳақда тўқ кўкларнинг расмий сайтида хабар қилинди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси»нинг собиқ ҳужумчиси Демба Ба «Гавр» спорт директори бўлди
ФОТО: Getty images

Лондоннинг «Челси» клуби ва Сенегал терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Демба Ба Франциянинг «Гавр» клуби спорт директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда тўқ кўкларнинг расмий сайтида хабар қилинди.

Ба француз футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. Катталар даражасида собиқ футболчи «Хоффенхайм», «Вест Хэм Юнайтед», «Ньюкасл Юнайтед», «Челси», «Бешикташ» ва бир қатор бошқа жамоаларда тўп сурган.

Ўз тарихи давомида «Гавр» бир мартадан Франция Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган, шунингдек, олти марта 2-Лига ғолибига айланган. Ўтган мавсум якунларига кўра тўқ кўклар Франция 1-Лигаси турнир жадвалида 14-ўринни эгаллади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг