locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси»нинг собиқ футболчиси Қозоғистон клубига ўтди

Клуб нигериялик футболчини таништирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси»нинг собиқ футболчиси Қозоғистон клубига ўтди
Фото: Қайсар ПФК

Нигерия терма жамоаси ва “Челси” клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Виктор Мозес расман Қозоғистоннинг “Қайсар” жамоаси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Виктор Мозес ўз фаолияти давомида бир қатор Европа гигантлари сафида майдонга тушган ва юқори маҳорати билан танилган. Унинг “Қайсар”га ўтиши жамоанинг келгуси мавсумдаги мақсадларини амалга оширишда муҳим омил сифатида баҳоланмоқда”, - дейилади клуб расмий баёнотида.

Маълумот учун, Виктор Мозес фаолияти давомида “Кристал Пэлас”, “Уиган Атлетик”, “Ливерпуль”, “Сток Сити” ва “Вест Хэм”, Туркиянинг “Фенербаҳче”, Италиянинг “Интер” ва Россиянинг “Спартак” жамоаларида ўйнаган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг