locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси»нинг режаси чиппакка чиқди: Фермин Лопес «Барселона»да қоладиган бўлди

Томонлар ҳозирда шартномани узайтириш борасида оғзаки келишувга эришган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Челси» клуби «Барселона» яримҳимоячиси Фермин Лопеснинг каталонияликлар билан шартномани узайтиргани ҳақидаги хабардан қаттиқ ранжиди. Бу ҳақда The Touchline нашри X ижтимоий тармоғида хабар тарқатди.

«Аристократлар» Лопесни жамоа яримҳимоясини кучайтира оладиган ва гол уриш ҳисси юқори бўлган идеал номзод сифатида кўраётган эди. Клуб раҳбарияти Ферминга «Барселона»дагига қараганда анча фойдали молиявий шартлар ва кўпроқ ўйин амалиёти таклиф қила олишига ишонган эди.

Қайд этилишича, томонлар 2031 йилга қадар мўлжалланган янги меҳнат шартномаси бўйича оғзаки келишувга эришиб бўлган. Келишув имзолангани ҳақидаги расмий эълон 28 январь куни Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Копенгаген»га қарши баҳсдан сўнг берилиши кутилмоқда.

Маълумот учун: Фермин Лопес — «Барселона» академияси тарбияланувчиси. У 13 ёшида «Бетис»дан Каталонияга кўчиб ўтган эди. Ҳозирда Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги «Барселона» 52 очко билан Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг