locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Челси”га “Тоттенхэм”нинг собиқ ярим ҳимоячиси таклиф қилинди

30 ёшли футболчи Энсо Фернандеснинг ўрнини тўлдириши мумкин бўлган вариант сифатида Лондон клубига тавсия этилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Челси”га “Тоттенхэм”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Ив Биссума таклиф қилинди. The Sun маълумотига кўра, 30 ёшли футболчи Энсо Фернандеснинг ўрнини тўлдириши мумкин бўлган вариант сифатида Лондон клубига тавсия этилган.

Англияда трансфер ойнаси ёпилган бўлса-да, “Челси” Биссумани рўйхатдан ўтказиши мумкин. Малилик футболчи ёзда “Тоттенхэм”ни тарк этган ва айни пайтда эркин агент мақомида. Шу сабаб унинг трансфери учун бошқа клуб билан келишувга эҳтиёж йўқ.

Биссумага “Аякс” ва “Монако” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ ярим ҳимоячининг ўзи фаолиятини Англияда давом эттиришни истамоқда.

Маълумот учун, Биссума 2022-йилдан буён “Тоттенхэм” сафида тўп суриб, клуб учун барча мусобақаларда 111 та учрашув ўтказган ва 2 та гол урган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг