locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси»га Арда Гулерни олиб келмоқчи

Тransfermarkt портали Арда Гулерни 90 миллион еврога баҳолаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси»га Арда Гулерни олиб келмоқчи
ФОТО: Getty images

«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Арда Гулерни жамоага олиб келишни истамоқда. Бу ҳақда Goal нашри хабар берди.

Манбага кўра, испаниялик мутахассис туркиялик футболчи трансфери ғоясини фаол равишда қўллаб-қувватламоқда.

Қайд этилишича, «қаймоқранглилар» 21 ёшли яримҳимоячини қўйиб юборишни истамаяпти ва унинг трансфери учун камида 100 миллион евро талаб қилади.

Тransfermarkt портали Арда Гулерни 90 миллион еврога баҳолаган.

Туркиялик футболчи ушбу мавсум барча мусобақаларда 50 та баҳсда майдонга тушиб, 6 та гол ва 14 та ассист қайд этди.

Маълумот учун, Хаби Алонсо ўтган йилнинг июн ойида «Реал» бош мураббийи этиб тайинланганди, бироқ январ ойида лавозимидан озод этилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг