«Челси» Жош Ачимпонг бўйича таклифларни рад этди
Лондоннинг «Челси» клуби ҳимоячи Жош Ачимпонгни сотиб олиш бўйича Европанинг бир қатор топ-клублари томонидан берилган таклифларга рад жавобини берди. Бу ҳақда таниқли журналист ва инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бошқа жамоалар қаторида Англия Премьер-лигасининг икки клуби ҳам футболчига жиддий қизиқиш билдирган. Бироқ «Челси» раҳбарияти Ачимпонгни Хаби Алонсо қўл остидаги янги лойиҳанинг муҳим қисми деб ҳисобламоқда. Уни жамоада олиб қолиш қарори «кўклар» мутасаддилари ва бош мураббий ўртасида тўлиқ келишилган.
Маълумот учун, Жош Ачимпонг якунланган клуб мавсумида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга эришди. Transfermarkt портали 19 ёшли футболчининг айни пайтдаги бозор қийматини 25 миллион евро деб баҳолаган. Ҳимоячининг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.