«Челси» Жоау Педронинг келажаги борасида бир қарорга келди
“Челси” учинчи шахслар орқали “Барселона”га ҳужумчи Жоау Педрони келаси ёзда сотиш нияти йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда ESPN Бразилия таҳририяти хабар бермоқда.
Лондон клубида 24 ёшли форвард учун бозорда ўхшаш нархда мос ўринбосар йўқлиги таъкидланмоқда.
Аввалроқ “кўк-анорранглилар” Педрони Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Хулиан Алваресга муқобил сифатида кўриб чиқаётгани ҳақида хабар қилинган эди.
ESPN маълумотларига кўра, айни дамда бразилиялик футболчи “Челси”дан кетиш ҳақида ўйламаяпти ва эътиборини Лондон жамоасидаги мавсумни якунлаш ҳамда бўлажак Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришга қаратган.
Transfermarkt маълумотларига кўра, “кўклар” Педрони ўтган ёзда “Брайтон”дан 63,7 миллион еврога харид қилган. Жорий мавсумда ҳужумчи барча турнирларда 46 та ўйинда иштирок этиб, 19 та гол ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2033-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.