«Челси» Жоао Педрони сотмоқчи эмас
Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати тахминан 75 миллион еврони ташкил этади.
ФОТО: Getty images
“Челси” ёзги трансфер ойнасида ҳужумчи Жоао Педрони сотишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда инсайдер Бен Жейкобс хабар берди.
Манбага кўра, “Барселона” футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда ва ҳатто дастлабки музокаралар ҳам ўтказилган. Бироқ лондонликлар бразилиялик форвард билан хайрлашиш ниятида эмас. Таъкидланишича, ҳатто рекорд даражадаги таклиф ҳам “кўклар”ни ўз қароридан қайтармайди.
Педро 2025 йил июлида “Брайтон”дан “Челси”га ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2033 йил ёзигача мўлжалланган.
Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати тахминан 75 миллион еврони ташкил этади.
Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 50 та ўйинда иштирок этиб, 20 та гол ва 9 та голли узатма қайд этган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист