locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» Жексонни ижарага беришга рози бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси» Жексонни ижарага беришга рози бўлди
Фото: Getty Images

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчи Николас Жексонни сотиб олиш имконияти билан ижарага беришга тайёр. Бу ҳақда журналист Бен Жейкосб хабар берди.

Манбага кўра, сенегаллик форвардга “Астон Вилла”, “Ньюкасл” ва “Милан” жамоалари қизиқмоқда. Бу клублар уни ижарага олишни режалаштирган.

Қайд этилишича, ижара 11,5 миллион еврони ташкил қилади ва ҳозирда сотиб олиш суммаси 92 миллион евродан ошади.

24 ёшли футболчи 2023 йилнинг ёзида "Вильярреал"дан "Челси"га ўтганди.

Бу давр ичида Жексон барча турнирларда 81 ўйинда қатнашиб, 30 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг