locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Челси” Жейми Байно-Гиттенс бўйича қарор қабул қилди

Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2032-йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Челси” ярим ҳимоячиси Жейми Байно-Гиттенс яқин вақт ичида Лондон клубини тарк этмайди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Манбага кўра, “Челси”нинг футболчи борасидаги позицияси ўзгармаган. Клуб 22 ёшли англиялик футболчини ижарага бермоқчи эмас. Шу сабабли Байно-Гиттенснинг жорий мавсумда “Стэмфорд Бриж”да қолиши кутилмоқда.

Байно-Гиттенс “Челси” сафига 2025-йил ёзида келиб қўшилган. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2032-йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.

Маълумот учун, Жейми Байно-Гиттенснинг трансфер қиймати ҳозирда 30 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. “Челси” эса футболчини ҳозирча жамоада сақлаб қолишга қарор қилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг