locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Челси” ўз таркибини немис ҳужумчиси билан кучайтирмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Челси” ўз таркибини немис ҳужумчиси билан кучайтирмоқчи
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг “Челси” клуби “Штутгарт”нинг 23 ёшли ҳужумчиси Ник Волтемадга қизиқиш билдираётгани ҳақида TEAMtalk нашри хабар берди.

Манбага кўра, “аристократлар” аллақачон Германия терма жамоаси футболчисининг вакиллари билан боғланган. Лондон клуби Волтемадни ҳужумчилар Николас Жексон ва Лиам Делап билан рақобатлаша олади, деб ишонмоқда.

Маълумот учун, Волтемад ўтган мавсум барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг