locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Челси” ёзда иккита катта трансферни амалга оширмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Челси” ёзда иккита катта трансферни амалга оширмоқчи
Фото: Getty Images

“Челси” ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтирмоқчи. Бу ҳақда The Sun хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, Лондон клуби ёзда “МЮ”дан Алехандро Гарначо ва “Боруссия Д”дан Жейми Гиттенсларни сотиб олмоқчи.

“Челси” қишки трансфер вақтида ҳам бу ўйинчиларга қизиқиш билдирган. Аммо клублар ушбу таклифларни кўриб чиқишни истамаган. Яқинлашиб келаётган трансфер ойнаси вақтида “Челси” Гарначо ва Гиттенсларни сотиб олиш учун яна бир маротаба уриниб кўради.

Гарначонинг “МЮ” билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. У жорий мавсумда барча турнирларда 55 та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол урди, 10та голли узатмани амалга оширди.

Гиттенснинг ҳам “асалари”лар билан битими 2028 йилнинг ёзига қадар. Жорий мавсумда у 47та ўйинда 12та гол урди ва 3та ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг