locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» ёзда Чуамени учун таклиф юборади

Мадрид клуби 26 ёшли франциялик билан хайрлашиш ниятида эмас.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси» ёзда Чуамени учун таклиф юборади
Фото: Getty Images

«Челси» трансфер бозорида таркибни кучайтириш вариантларини ўрганмоқда.

Transfer News Live нашрининг Defensa Centralга таяниб хабар беришича, Англия Премьер-лигаси гранди эътибор марказида мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Орельен Чуамени турибди.

Ёзги трансфер ойнасида «Челси» Чуамени бўйича «Реал»га таклиф юбориши мумкин.

Мадрид клуби 26 ёшли франциялик билан хайрлашиш ниятида эмас. Ушбу келишув фақат Орельеннинг ўзи қизиқиш билдирган ва маошининг оширилишини истаган тақдирдагина амалга ошиши мумкин.

Transfermarkt портали мутахассислари Орельен Чуаменини 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг