\"Челси\" ёзда 50 млн еврога ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Асосий номзод бор
Фото: Getty Images
“Астон Вилла” ярим ҳимоячиси Морган Роджерс фаолиятини “Челси”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Independent хабар берди.
Манбага кўра, Лондон клуби 22 ёшли футболчини ёзда ўз сафига қўшиб олишни истайди. Аммо “Астонт Вилла” ҳам Морганни осонликча қўйиб юборгиси йўқ. Жамоа таркибдаги етакчи футболчиларни сақлаб қолишни истамоқда.
Жорий мавсум Морган Роджерс “Астон Вилла” сафида барча турнирларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 13 та ассист қайд этди. Футболчининг трансфер баҳоси 50 миллион еврони ташкил этади.