«Челси» XXI асрда илк бор кетма-кет тўртта ўйинда гол ура олмасдан мағлуб бўлди
Лондонликлар навбатдаги ўйинини 21 апрел куни «Брайтон»га қарши ўтказади.
ФОТО: Getty Images
«Челси» Англия Премьер-лигасининг 33-тури доирасида кечган баҳсда «Манчестер Юнайтед»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа, лондонликлар сўнгги 28 йилдан ортиқ вақт ичида илк бор чемпионатда кетма-кет тўртта ўйинда гол ура олмасдан мағлубиятга учрашди.
Лиам Росиньор жамоасининг ушбу омадсиз серияси 30-турда «Ньюкасл»га қарши ўйинда (0:1) бошланган эди. Шунингдек, «кўклар» «Эвертон» (0:3), «Манчестер Сити» (0:3) ва «қизил иблислар»га мағлуб бўлишди.
Навбатдаги турда, 21 апрел куни «Челси» сафарда «Брайтон» меҳмони бўлади. Айни дамда «Челси» 48 очко билан Англия олий дивизиони турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.