locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» Винисиус учун мос вариант эмас — манба

Аввалроқ лондонликлар бразилиялик футболчи билан шартнома имзоламоқчи эканлиги хабар қилинганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Челси» клуби Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор учун мос вариант эмас. Бу ҳақда журналист Маркос Бенито X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манбага кўра, инглиз клуби бразилиялик футболчининг маош бўйича талабларини қондиролмайди. Шу сабабли Винисиуснинг «Челси»га ўтиши ҳозирча реал кўринмаяпти.

Аввалроқ ОАВда «Челси» қишки трансфер ойнасида таркибини Винисиус билан кучайтиришни режалаштиргани ва футболчи учун «Реал»га 160 миллион евро тўлашга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Винисиус Жуниорнинг «қироллик клуби» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган. Маълумотларга кўра, томонлар янги келишув бўйича ҳозирча келиша олмаган, бунга сабаб эса бразилиялик футболчининг мавсумига 30 миллион евро маош талаб қилаётгани ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг