locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» ва «Тоттенхэм» Фисник Аслани учун курашга киришди

Шунингдек, «Барселона» ҳам ушбу футболчига даъвогарлик қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Челси» ва «Тоттенхэм» клублари «Хоффенхайм» ҳужумчиси Фисник Аслаини жиддий қизиқиш билан кузатмоқда. Bild нашрининг хабар беришича, ҳар икки клуб 23 ёшли форвардни келаётган ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Манбага кўра, бу курашда Лондон клубларига Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси рақобатчилик қилиши мумкин. Аввалроқ ОАВда Асланига «Барселона» томонидан ҳам қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 27 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол ва 8 та самарали узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг