locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Челси\" ва \"МЮ\" Делап учун курашади

"Челси" ва "МЮ" Делап учун курашади
Фото: Getty Images

“Челси” ва “МЮ” жамоалари “Ипсвич” ҳужумчиси Лиам Делапни қўлга киритиш учун курашади. Бу ҳақда The Sun хабар берди.

Қайд этилиишча, "кўклар" ҳужумчини харид қилиш учун "Ипсвич"га 35 миллион евро тўлашга тайёр. Қайд этилишича, Делапнинг ўзи "Челси" бош мураббийи Энсо Мареска қўл остида ўйнашни хоҳламоқда. Улар аввалроқ "Манчестер Сити" академиясида бирга ишлашган.

“МЮ” эса Лиам трансферига “Челси”дан кўпроқ таклиф қилмоқчи ва ўз сафига қўшиб олмоқчи.

"Ипсвич Таун" АПЛдан тушиб кетгани сабабли футболчининг товон пули 30 миллион фунтни ташкил этади. Жорий мавсумда Делап 38 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 2 та ассистга муаллифлик қилган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг