locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Челси” ва “Милан” Меньян трансфер борасида музокараларни бошлади

Франциялик посбон АПЛга йўл олиши мумкин
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Челси” ва “Милан” Меньян трансфер борасида музокараларни бошлади
Фото: Getty Images

“Милан” дарвозабони Майк Меньян фаолиятини “Челси”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.

Қайд этилишича, “аристократлар” Меньянни анчадан бери кузатиб келади. ушбу ёзги трансфер ойнаси вақтида уни сотиб олишни хоҳламоқда.

Ўтган мавсумда франциялик дарвозабон “россонерилар” сафида 53та ўйин ўтказиб, 59та гол ўтказиб юборган. Футболчининг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, Майкнинг бозор қиймати 25 млн еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг