locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» ва «Ливерпул»нинг собиқ ҳужумчиси Англиянинг тўртинчи дивизиони клубига ўтди

Томонлар ўртасида қисқа муддатли шартнома имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси» ва «Ливерпул»нинг собиқ ҳужумчиси Англиянинг тўртинчи дивизиони клубига ўтди
ФОТО: Getty Images

«Челси», «Ливерпул», «Милан» ва Италия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Фабио Борини Англиянинг тўртинчи дивизиони — Лига 2да иштирок этувчи «Салфорд Сити» клубига ўтди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати расман эълон қилди.

Манбага кўра, клуб 34 ёшли футболчини ёзги трансферлар ойнасидан ташқари рўйхатдан ўтказиш учун рухсат олди. Борини ёздан бери эркин агент мақомида эди ва сўнгги ойларда жамоа билан машғулотларда иштирок этиб, спорт формасини сақлаб турган.

Қайд этилишича, италиялик футболчи «Салфорд» билан қисқа муддатли шартнома имзолаган. У янги жамоаси сафида 16-рақам остида ҳаракат қилади.

Маълумот учун, ушбу жамоага Англия миллий жамоасининг собиқ футболчилари Дэвид Бекхэм ва Гари Невилл ҳаммуассислик қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг