locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» ва «Ливерпуль» Ламин Камарага кўз тикмоқда

«Монако» эса ўз юлдузини арзонга сотмоқчи эмас.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси» ва «Ливерпуль» Ламин Камарага кўз тикмоқда
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Челси» ва «Ливерпуль» клублари «Монако»нинг 22 ёшли яримҳимоячиси Ламин Камаранинг ҳаракатларини диққат билан кузатиб бормоқда. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, монегасклар футболчини сотиш вариантини кўриб чиқишга тайёр, бироқ уни камида 65-75 миллион еврога баҳоламоқда. Таъкидлаш жоизки, Камаранинг амалдаги шартномасида трансферни сотиб олиш бўйича аниқ тўлов пули кўрсатилмаган. Шу билан бирга, «Монако» футболчини тезроқ сотишга шошилмаяпти, чунки вақт ўтиши билан унинг бозор қиймати янада ошишига ишонмоқда.

Аввалроқ TEAMtalk портали сенегаллик иқтидор эгасига «Манчестер Юнайтед» томонидан ҳам қизиқиш борлиги ҳақида хабар берган эди.

Ламин Камара жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, айни дамда унинг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг