«Челси» ва «Ливерпул» «Комо» ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда
«Челси», «Тоттенҳэм» ва «Ливерпул» клублари 21 ёшли «Комо» ҳимоячиси Якобо Рамоннинг ўйинини кузатиш учун скаутларини юборди. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.
Манбага кўра, футболчининг бозор қиймати тахминан 18 миллион евро атрофида баҳоланса-да, Англия Премьер-лига клублари учун унинг реал нархи анча юқори бўлиши мумкин. Шу билан бирга, вазиятга Мадриднинг «Реал» клуби аралашиши эҳтимоли мавжуд.
Рамон «қироллик клуби» тарбияланувчиси ҳисобланади ва жамоа ҳимоячини 8 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга. Келажакда футболчи сотилганда «Реал» даромаднинг 50%ини олади.
Жорий мавсумда Якобо 17 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол урди. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 18 миллионни ташкил этади.