locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» ва «Бавария» Менян билан шартнома имзоламоқчи

Франциялик дарвозабоннинг «Милан» билан тузган шартномаси келаси ёзда якунга етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси» ва «Бавария» Менян билан шартнома имзоламоқчи
ФОТО: Getty Images

Франция миллий жамоаси ва «Милан» клуби дарвозабони Мик Менян қишки трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда La Gazzette dello Sport нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, посбонга «Челси» ва «Бавария» қизиқиш билдирар экан ва ҳар икки жамоа ҳам январ ойида музокараларни бошлашни режалаштирмоқда. Меняннинг «Милан» билан тузган амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунга етади.

Қайд этилишича, «россонерилар» раҳбариятида футболчининг клубда қолишига ишонч камайган, шу сабаб спорт директори Игли Таре франциялик дарвозабон учун потенциал ўринбосар қидира бошлаган.

Маълумот учун, Менян жорий мавсум барча турнирларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ўтказиб юборди ва 4 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг