«Челси» ва «Атлетико» Игор Тиаго учун курашга қўшилди
Лондонинг «Челси» ҳамда Мадриднинг «Атлетико» клублари Англиянинг «Брентфорд» жамоаси ҳужумчиси Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, ҳар икки гранд клуб ёзги трансфер ойнаси вақтида бразилиялик форвардни сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Маълум қилинишича, «Брентфорд» ўз футболчиси учун 80 миллион фунт-стерлинг (тахминан 92,8 миллион евро) миқдорида товон пули талаб қилмоқда.
Игор Тиаго айни дамда Англия Премьер-лигаси тўпурарлар пойгасида урилган 22 та гол билан иккинчи ўринда бормоқда. У бу кўрсаткич бўйича фақатгина «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанддан (24 та гол) ортда қолмоқда, холос.
Маълумот ўрнида, 2024 йилнинг ёзида «Брентфорд» бразилиялик футболчининг трансфери учун Бельгиянинг «Брюгге» клубига 33 миллион евро тўлаган эди.